"Челси" машҳур футболчини Европага қайтармоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 «Челси» клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасида ўйнайдиган чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандесга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Tuttosport нашри ўз манбаларига манбасига таяниб.

Манба маълумотига кўра, лондонликлар Франция терма жамоаси аъзосининг вакиллари билан дастлабки мулоқотни ўтказиб бўлган. Суҳбат давомида футболчининг эҳтимолий трансферга муносабати ва позицияси ўрганилган.

Тео Эрнандес 2025 йилда «Милан» клубидан «Ал-Ҳилол»га 25 миллион евро эвазига ўтган. Унинг Саудия клуби билан тузган шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар амал қилади. Франциялик ҳимоячи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!