Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби сербиялик хавбек Неманья Матичнинг трансфери борасида “Челси” билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатди.

Берилган маълумотларга кўра лондонликлар 28 ёшли футболчи учун “кекса синьора”дан 45 млн евро талаб қилмоқда. Ўз навбатида, туринликлар ҳам ушбу нархни пасайишига умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Матич учун “Ювентус”дан ташқари шунингдек “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Матич “аристократлар” сафига 2014 йилда келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум Англия премьер-лигасида жами 35та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.