Челси" Маунт билан янги шартнома борасида келиша олмади
"Челси" ярим ҳимоячи Мейсон Маунт билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмади. Бу ҳақда журналист Девид Орнштейн хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, клуб келаси йил уни текинга йўқотишни истамагани учун англиялик футболчини сотишга ҳаракат қилади. Жорий мавсум якунида "Челси" раҳбарияти Маунт билан келишувга эришиш учун сўнгги уринишни амалга оширади, бироқ бу муваффақияцизликка учраса, у жамоани тарк этади. Англиялик хавбекка "Ливерпуль", "Арсенал" ёки "Бавария" каби клублардан таклифлар бор. Шу билан бирга, барча футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳлайди.
Маунт “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. 24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда “аристократлар” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та самарали узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали футболчини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар