“Челси” мухлислари бир гуруҳ футболчиларга қарши чиқмоқда

“Челси”нинг ашаддий мухлислари жамоанинг бир неча футболчилари премьер-лига  қайдномасига киритилганига қарши чиқмоқда. Улар Росс Баркли, Маланг Сарр, Льюис Бэйкер ва Рубен Лофтус-Чикни жамоа рўйхатидан чиқариб ташлашни талаб қиляпти.

Бу футболчиларнинг бирортаси янги мавсумда майдонга тушгани йўқ. Томас Тухель кейинчалик ҳам бутун мавсум давомида уларга ишонч билдирмаслигини очиқ баён қилган.  

Мухлислар юқорида номи келтирилган футболчилар жамоада бекорга жой эгаллаб турганидан норози. Улар бу ўйинчилар ўрнига истеъдодли ва жамоага фойдаси тегадиган ижрочиларни олиб келиш кераклигини таъкидлаяпти.

“Челси” ёзги трансферлар вақтида бош мураббийга керак бўлмаганларни бошқа жамоага ўтказиб юборишга ҳаракат қилган бўлса-да, айримларига янги иш жойи топилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!