"Челси" мухлислари хотиржам бўлишлари мумкин

  • 21 май, 2020, 19:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" клуби ҳимоячиси Жоржиньонинг агенти "Ювентус" билан ҳеч қандай музокаралар ўтказмаётганини айтди.

Tecno

Бундан аввалроқ эса, “кекса синьора” бош мураббийи Маурицио Сарри "Наполи" ва "Челси"да бирга ишлаган 28 ёшли собиқ шогирдини Туринга олиб келишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, футболчининг агенти “Ювентус”дан ҳеч ким у билан боғланмагани ва Жоржиньо “Челси”да бахтли эканини айтди.

Жоржиньо жорий мавсум “аристократлар” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!