"Челси" МЮ футболчисини қўлга киритиш учун асосий даъвогар

CHERY AUTO

"Челси" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Мейну билан шартнома имзолаш борасида асосий даъвогар ҳисобланади. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "аристократлар" Мейнуга анчадан буён қизиқиш билдириб келмоқда. Лондон клуби ўтган йилнинг январь ойидаёқ футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Шунингдек, унинг ёзда ижарага кетиш бўйича қилган илтимоси рад этилгач, бошқа клубга ўтиш истагини қатъий давом эттирмоқда.

Қайд этилишича, Коббини Европанинг ТОП-5 чемпионатларидан 12 та клуб ўз сафига қўшиб олиш учун курашмоқда. "Челси" эса бу пойгада "Бавария" билан бирга етакчилик қилмоқда.

Маълумот учун, 20 ёшли англиялик футболчи жорий мавсумда "қизил иблислар" сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, ҳозирча гол ёки ассист қайд этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!