"Челси" Н'Голо Кантени қанча вақтга йўқотгани маълум бўлди

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ 27-тури марказий баҳси "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан футболчиларнинг ҳолати бўйича маълумот берди.

"Н'Голо жароҳатидан фориғ бўлгани йўқ. Унинг мушакларида муаммо бор. Уч ҳафтадан сўнг майдонга қайтишига умид қиламан.

Пулишични аҳволи бироз жиддийроқ, аммо қачон майдонга қайтиши ҳақида аниқ бир сўз айта олмайман. Клуб шифокорлари унинг соғлиғи устида қайғуришмоқда.

Андреас (Кристинсен) маҳсус ниқоб ёрдамида машғулотларни бошлади. У майдонга фақат маска билан тушиши мумкин. У ўйинга тайёр, бироқ қарорни сўнгги дақиқаларда чиқарамиз.

Тэмми эса тўлақонли тайёр деб айтишга бироз эрта, аммо у асосий таркиб билан машғулотларда иштирок этмоқда. Ҳали унинг таркибда бўлиши бўйича бир қарорга келмадик", - дейди Лэмпард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!