“Челси” нима қилиб бўлса ҳам, Холандни олади

“Челси” раҳбарияти Эрлинг Холандни асосий трансфер нишони қилиб белгилади. Лондонликлар “Боруссия” ҳужумчисини ёзги трансферлар мавсумида олишга ҳаракат қилишини билдирди.

Норвегиялик тўпурарнинг шартномаси уни олмоқчи бўлганлар 2021 йилнинг ёзида 75 миллион еврога харид қилиши мумкинлиги ҳақида банд бор. “Челси” шундан унумли фойдаланишни режалаштирмоқда.

Бироқ, инглизларга буни амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки Эрлинг Холандга “Реал” ва “Барселона”дан ҳам жиддий чорловлар бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!