"Челси" ниманинг эвазига ғалаба қозонгани, Гвардиоланинг камчилиги, Тухель зўр мураббий эканлигини тан олгани борасида - Даврон Файзиев

"Челси" ЕЧЛ финалида "Манчестер Сити"ни енгиб кубок соҳибига айланди. Беллашувдан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўйин ҳақидаги фикрларини баён этди.   

- Ҳар доимгидек, Чемпионлар лигаси ғолиблиги ортида катта драма ётибди. Деярли сочилиб кетаётган "Челси"га керакли мураббий олиб келиниши (тан оламан, Тухель зўр экан). Менди айнан шу пайт пайдо бўлиши. Хаверц таклиф этилиши. Маунт лидерга айланиши. Турли тақдирлар буюк ғалаба сари туташди. Абрамович бир пайтлар мураббий алмаштириб чемпион бўлгач, балки омадни шунда, деб ўйлаётгандир. Ва яна ўхшар, деб шу ишни амалга оширишни одат қилгандир. Ўхшади.

Иккала чемпионликда ҳам "Челси" андердог бўлган. Машинадек механизмларга қарши чиқиб ютган. Машиналарда эса битта камчилик бўлади, улар фақат программа бўйича ишлашади. Футболда эса ижодий ёндошувни инкор этиб бўлмайди. “Темир хотин” асаридагидек, роботни ўйлашга мажбур этадиган дискетани Гвардиола кашф эта олмади, - деди Даврон Файзиев.

Лондонликлар Портудаги финалда ягона гол эвазига "шаҳарликлар"ни таслим этишди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!