“Челси” нишондаги уч футболчини олиш учун саккизта ўйинчисидан воз кечади

“Челси” раҳбарияти ёзда таркибда катта ўзгариш қилади. Бош мураббий Грэм Поттер режасига кирмайдиган ўйинчилар сотиб юборилиб, уларнинг ўрни янги ижрочилар билан тўлдирилади.

Маълумотларга қараганда, “аристократлар” камида 240 миллион фунтни трансферларга йўналтиришни режалаштирмоқда. Клуб президенти Тодд Бёли машғур ўйинчиларни олиб келишга қизиқиши сир эмас.

Манбаларнинг таъкидлашича, Бёли уч футболчини танлади. Унга кўра, “Боруссия”нинг 100 миллион фунтдан қимматга баҳоланаётган ярим ҳимоячиси Жуд Беллингам, “Астон Вилла” камида 60 миллион фунт талаб қилаётган Деклан Райс ва “Ювентус” 80 миллион фунт сўраётган Душан Влахович келаси мавсумни “Челси” сафида бошлаши керак.

Бу трансферларни амалга ошириш учун лондонликлар саккиз нафар футболчини сотиб юборишни мўлжаллаяпти.

Кетадиганлар рўйхатида Мэйсон Маунт, Ромелу Лукаку, Пьер-Эмерик Обамеянг, Ҳаким Зиеш, Эдуар Менди, Кристиан Пулишич, Леви Колвилл, Рубен Лофтус-Чик ва Конор Галлахер бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!