“Челси” ўн кун ичида тўртта зўр ўйинчини олмоқчи

Eye Football нашрининг ёзишича, “Челси” раҳбарияти якунланишига 10 кун қолган қишки трансферлар вақтида тўртта футболчини олишга ҳаракат қилади.

Асосий номзод “Спортинг” ҳужумчиси Виктор Дьокереш ҳисобланади. Бироқ португалияликлар мавсум ўртасида ўз форвардини қўйиб юборишга кўнмаяпти.

Кутилмаган номзод Карим Бензема ҳисобланади. Франциялик 36 ёшли ҳужумчи “Ал-Иттиҳод” раҳбарияти билан муносабати бузилгани ва мухлислар томонидан кўп танқид қилинаётганини кўтара олмаётгани учун Саудия Арабистонини тарк этмоқчи. “Аристократлар” Бенземани мавсум охиригача ижарага олиб, ҳужумдаги муаммони бартараф этишни кўзлаган.

Ҳимоя чизиғига олиб келиши кутилаётган футболчилардан бири “Саутгемптон” вакили Кайл Уокер-Питерс ҳисобланади. У кўп жароҳат олаётган Оис Жеймс ўрнини эгаллаши керак.

Африка Миллатлар кубогида қатор грандлар жўнатган скаутлар кузатувида бўлган Усмон Диоманде ҳам “Челси” рўйхатига киритилган. Клублармиқёсида “Спортинг” шарафини ҳимоя қилаётган 20 ёшли ивуарлик марказий ҳимоячи тимсолида лондонликлар йши ўтиб қолган Тьсго Силвага муносиб ўринбосарни кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!