"Челси" орадан 2 йил ўтиб "Манчестер Сити" дарвозасига яна гол уришга муваффақ бўлди
АПЛнинг 11-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар 4 марта гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб, Холанд пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, Силва ва Стерлинглар жамоасини олдинга олиб чиқди. Тайм сўнггида Аканжи имкониятларни тенлаштириб қўйди.
Маълумот учун, "Челси" "шаҳарликлар" дарвозасига сўнгги марта бундан икки йил олдин гол урганди. Ўшанда жамоалар ўзаро Чемпионлар лигасида тўқнаш келган ва ягона голни Кай Хаверц киритган. Ушбу финалда лондонликлар ғалаба қозониб, ЧЛни қўлга киритганди.
Мазкур баҳсдан кейин клублар турли хил турнирларда 6 бор тўқнаш келди. Уларнинг барчасида Гвардиола шогирдлари зафар қучган. Шу билан бирга, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаганди.
Фикрлар