"Челси" ўз легионерларидан Англияга қайтишни сўради
"Челси" клуби раҳбарияти хорижда бўлиб турган жамоа аъзоларини якшанба кунигача Лондонга қайтишини сўрамоқда.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, легионер футболчилар Англияга қайтишгач, 2 ҳафталик карантинга олинади. Шундан сўнг, машғулотлар бошланиши кутилмоқда.
Айни дамда Виллиан, Маркос Алонсо ва Эмерсон каби “Челси” футболчилари ўз ватанларида бўлиб туришибди.
Фикрлар