"Челси" ўз сафини "Лестер" ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи

“Челси” клуби “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилвел билан ўз сафини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 23 ёшли янглиялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ жамоасига ёрдам бермоқчи. “Туликлар” эса уни мавсум охиригача таркибда сақлаб қолишмоқчи.

Маълумот учун, Чилвел жорий мавсум “Лестер” сафида АПЛда 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!