"Челси" ўз уйида "Краснодар"ни енга олмади

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Челси" - "Краснодар" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди. 

Дастлаб, 24-дақиқада Кабелла ҳисобни очди ва "Краснодар" олдинга чиқиб олди. Бир неча дақиқадан сўнг, Жоржиньо пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. 

Шу тариқа, "аристократлар" гуруҳ босқичи якунларига кўра, 14 очко билан биринчи ўринни нақд қилди. Рус клуби 5 очко тўплаган ҳолда, 3-поғонани эгаллаб, Европа Лигаси плей-оффига йўлланма олди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Вильена хавфли ўйнади. 

  • 84'

    Эмерсоннинг иккинчи қаватни мўлжаллаб узатаётган тўплари ўтмаётганини ўзидан бошқа ҳамма тушунди. 

  • 82'

    Аспиликуэта сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 82'

    "Краснодар" ҳимоячилари жарима майдонига узатилган тўпларни тинимсиз қайтариб турибди. 

  • 77'

    Вернер ноқулай вазиятда турганига қарамай, зарба берди. Бироз ноаниқ.

  • 74'

    Энди Городов майдонда ётибди. 

  • 72'

    Панталеан тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 70'

    Эмерсоннинг паси ўхшамади. 

  • 68'

    "Челси" яна бир бурчак зарбасидан фойдалана олмади. 

  • 66'

    Кабелла тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 64'

    Вандерсоннинг зарбасини Кепа қайтаришга эришди. 

  • 63'

    Абрахам офсайдда қолиб кетди. 

  • 62'

    Бурчак тўпи лондонликларга наф келтирмади. 

  • 60'

    "Челси" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 56'

    Ҳужумда фол ишлатиш навбати Абрахамда. 

  • 54'

    Краловец қоидани бузди. "Краснодар" ҳужуми тўхтади. 

  • 52'

    Эмерсоннинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 49'

    Эмерсон қоидани бузди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Бурчакдан узатилган тўпга Абрахам боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ. 

  • 41'

    Ковачич ҳужумда қоидани бузди. 

  • 38'

    Городов яна бир зарбани блоклагани учун мухлислар олқишига сазовор бўлди. 

  • 36'

    Гилмурнинг узатмаси ҳам хавфли чиқмади. 

  • 34'

    Эмерсон жарима майдонига узатган тўп кучсиз чиқди. 

  • 31'

    Кристенсен тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 28'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жоржиньо пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 27'

    Панталеан ўз жарима майдони ичида фол ишлатди. Пенальти.

  • 24'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кабелла ҳисобни очди. Меҳмонлар "Челси" дарвозасига йўл топди. 

  • 22'

    Вандерсон жарима майдонига узатган тўпга ҳимоячилар биринчи бўлди. 

  • 19'

    Ковачичнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 17'

    Ковачичнинг узатмаси ўтмади. 

  • 16'

    Клаэссоннинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 14'

    Хаверцнинг узатган тўпи ҳам рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади. 

  • 12'

    Вильенанинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди. 

  • 10'

    Аспиликуэтани шериги тушунмади. 

  • 8'

    Эмерсоннинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади. 

  • 6'

    Гилмурнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 4'

    Абрахамнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 3'

    "Челси" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 2'

    Аспиликуэтанинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 1'

    Бергнинг рейди ўз вақтида ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 6-турида "Челси" "Краснодар"ни қабул қилади. Ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!