“Челси” ўзи тарбиялаган қайсар юлдузга нарх қўйди
“Челси” мутасаддилари клуб тарбияланувчиси Мэйсон Маунтни жамоада қолиб, янги шартнома тузишга кўндира олмади.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” энди бу футболчини сотиб юбориб, катта миқдорда даромад олмоқчи. Ана шу мақсадда Маунтга 70 миллион фунт миқдорида нарх белгиланди.
24 ёшли ҳужумкор футболчининг харидорлари оз эмас. Биринчи навбатда, унинг германиялик собиқ устози Томас Тухель “Бавария”га чорлаяпти. “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳам Маунтни ўз жамоасида кутяпти.
Аввалги мавқеига қайтаётган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Мэйсонга шартнома беришга тайёр.
Футболчининг ўзи фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келгани йўқ.
Фикрлар