"Челси" Палмер бўйича қарорини чиқарди — сотув бўлмайди
Англияда "Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг "Манчестер Юнайтед"га эҳтимолий трансфери ҳақидаги муҳокамалар давом этмоқда. Миш-мишларга кўра, 23 ёшли футболчи Манчестерга қайтишни истайди, асосий даъвогар сифатида эса "Юнайтед" тилга олинмоқда. Маълумки, болалик чоғида юлдузли англиялик футболчи айнан "қизил иблислар"га мухлис бўлган.
Шу билан бирга, "Telegraph" нашрининг хабар беришича, "Челси" Палмерни сотиш имкониятини мутлақо истисно қилган. Лондон клуби Коулни янги авлоднинг "тегилмас" футболчилари қаторига киритган — бундай ўйинчилар лойиҳа учун муҳим бўлиб, фойда олиш мақсадида сотилмайди.
Палмернинг "аристократлар" билан шартномаси 2033 йилгача амал қилади ва сотиб олиш банди мавжуд эмас. "Кўклар" етакчисининг Transfermarkt сайтидаги баҳоси 120 миллион еврога тенг.



Фикрлар