"Челси" Палмернинг жароҳатдан тезроқ қайтиши учун махсус оёқ кийим тайёрлатди

CHERY AUTO

"The Telegraph" нашрининг хабарига кўра, "Челси" Коул Палмернинг тикланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида унга махсус оёқ кийим тайёрлатди. Бу чора ўнг оёғидаги бармоқ жароҳатидан тезроқ фориғ бўлишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Tecno

Маълумотларга кўра, Палмер чоршанба куни уйида бармоғини уриб олган ва унда кичик ёриқ аниқланган.

Манбага кўра, клуб футболчининг ортга қайтишини тезлаштириш учун жароҳатланган бармоққа тушадиган босимни юмшатадиган махсус оёқ кийим (буци) тайёрлаган. Шу туфайли Палмер келаси ҳафтадаёқ майдонга қайтиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!