Ads

Италиянинг "Женоа" клуби форварди Кшиштоф Пентек "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 23 ёшли польшалик футболчини синчковлик билан кузатишмоқда ва уни  сотиб олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек “Челси” бош мураббийи Маурицио Сарри “Ювентус” форварди Даниэле Руганига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Пентек жорий мавсум А Серияда жами 6та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 8та гол уришга эришди.