"Челси" Португалия терма жамоаси посбонини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Челси" Португалия терма жамоаси ва "Порту" дарвозабони Диогу Коштага қизиқиш билдирмоқда.
"A Bola" хабарига кўра, Лондон клуби 23 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Порту" Кошта учун 75 миллион евро талаб қилмоқда. Бу сумма футболчининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган.
"Челси" уч мартада 75 миллион евро тўлаб, "Порту"нинг талабларини бажаришга тайёр. Улар зудлик билан 25 миллион евро тўлашга тайёр, кейинроқ яна иккита тўлов амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолатда лондонликлар молиявий қоидаларни бузмайди.
Олдинроқ португалиялик посбонга "Манчестер Юнайтед"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда Диогу "Порту" сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар