"Челси" қадрламаган футболчига яхши иш чиқди
«Кристал Пэлас» клуби «Челси» таркибида тўп суриб келаётган ҳимоячи Аксель Дисасини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Яқинда «Челси» таркибига аввал «Кристал Пэлас» сафида ўйнаган Максанс Лакруа қўшилган эди. «Кристал Пэлас» раҳбарияти Дисасини айнан шу футболчига муносиб алмашув сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, Италия А Серияси клублари ҳам вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Аксель Дисаси илгари «Париж», «Реймс» ва «Монако» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2023 йилдан буён у «Челси» футболчиси ҳисобланади. Ҳимоячи маълум муддатга «Астон Вилла»га ижарага берилган, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини эса «Вест Хэм Юнайтед» таркибида ижара асосида ўтказган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Дисасининг бозор қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. У ўтган мавсумда майдонга тушган 20 ўйинда бир бор рақиб дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар