“Челси” қадрламаган футболчини Хави “Барса”да ўйнатмоқчи

“Челси” асосий таркибига кира олмаётган Ян Матсен ёзда жамоасини ўзгартирадиган бўляпти.

Нидерландиялик ёш ҳимоячи фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Каталонияликлар бу ўйинчининг истеъдодини юқори баҳолаяпти. Қолаверса, Матсен ёзда эркин агентга айланиши “Барселона” томонига жуда маъқул келади.

“Челси” раҳбарияти Матсен билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қиляпти. Бироқ бош мураббий Маурисио Почеттино унга етарли даражада ўйин амалиёти бермаётгани боис, футболчи клуб таклифини қабул қилгани йўқ.

Ян Матсен янги мавсумда бирор марта бошланғич таркибда майдонга тушгани йўқ. У жами олти марта захирадан ўйинга қўшилиб, бир неча дақиқа ўйнади холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!