“Челси” қишда супертўпурар олиб келади

“Челси” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида “Наполи” ва Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимхенни олиб келишга қарор қилди. Бу ҳақда Caught Offside нашри маълумот тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, Виктор Осимхенга бош мураббий Руди Гарсия билан ишлаш ёқмаяпти ва у ўз агентларидан бошқа жамоа топишни сўраган. Қолаверса, яқинда футболчи ва клуб раҳбарияти билан юзага келган зиддият ҳам Осимхеннинг кетишида муҳим омил бўлиши мумкин.

Виктор Осимхен ўтган мавсумда 32 та учрашувда рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилиб, “Наполи”нинг узоқ танаффусдан сўнг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшган эди.

Унинг Неаполь клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. “Наполи” ҳужумчиси 1209 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!