"Челси" "Реал" дарвозабонини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин мавсум якунида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Қироллик клуби"ни тарк этиш бўйича якуний қарорга келди. 26 ёшли футболчига "Челси" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда, улар жамоанинг ҳозирги дарвозабонлари даражасига шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб El Nacional хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лунин Лондон клубига ўтишга жуда қизиқмоқда ва аллақачон Англия пойтахтига кўчиб ўтишга эътибор қаратган.
Жорий мавсумда Лунин барча мусобақаларда учта ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол ўтказиб юборди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transferмаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 15 млн еврони ташкил этади.



Фикрлар