"Челси" "Реал" футболчиси учун 160 миллион евро таклиф қилмоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорга қизиқиш билдирмода. Бу ҳақда "Тhе Guardian" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, "аристократлар" ёзда ушбу трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда. Лондонликлар Винисиус учун 160 миллион еврондан воз кечишга тайёрлиги маълум қилган.
Бразилиялик футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 150 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли вингер жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритди ва 8 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар