"Челси" "Реал Мадрид" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

"Челси" трансфер бозорида таркибни кучайтириш вариантларини ўрганмоқда. "Transfer News Live" нашри "Defensa Central" манбасига таяниб хабар беришича, Англия Премьер-лигаси гранди диққат марказига "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени тушган.

Маълумотларга кўра, ёзги трансфер ойнасида лондонликлар Мадрид клубига расмий таклиф билан чиқиши мумкин. Бироқ "Реал" 26 ёшли франциялик футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас.

Қайд этилишича, эҳтимолий келишув фақатгина Тчуамени шахсан ўзи қизиқиш билдириб, маошини оширишни истаган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.

Transfermarkt портали мутахассислари Орельен Тчуамени трансфер қийматини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!