"Челси" "Реал" нишонидаги футболчини сотиб олмоқчи
"Севилья" клуби ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар тарқатди.
Франциялик футболчи хизматига "Челси"дан қизиқиш бор. Лондонликлар ҳимоядаги муаммоларни айнан Кунде трансфери орқали ҳал этишни мақсад қилган. Боз устига, "аристократлар" бир неча кун олдин ўз вакили Курт Зумани "Вест Хэм"га қўйиб юборишга рози бўлгани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ, 22 ёшли ҳимоячини Мадриднинг "Реал" клуби сотиб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. "Қироллик клуби" уни жамоани тарк этган Серхио Рамос ҳамда Рафаэль Варанга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Кунде ўтган андалусияликлар либосида 49 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 1 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар