
"Челси" "Реал"нинг икки юлдузи учун катта пул сарфламоқчи
"Челси" Англия Премьер-лигаси ва Европа футболи даражасида рақобатбардош жамоа яратмоқчи. Лондон клуби таркибни кучайтириш учун маблағ сарфлашда давом этишга тайёр.
TodoFichajes портали хабарига кўра, "аристократлар" "Реал"нинг икки юлдуз футболчиси – Родриго ва Эндрикни ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.
Манбага кўра, "Челси" Родриго ва Эндрик учун 180 миллион евро тўлашга тайёр: биринчиси учун 120 миллион, иккинчиси учун эса 60 миллион. Бироқ, "Реал" бу футболчилар билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, шунинг учун Лондон клубига муваффақиятли музокаралар ўтказиш қийин бўлади.
Ҳозирги пайтда "Челси" Англия чемпионати турнир жадвалида 49 очко тўплаб, тўртинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар