“Челси” Роналду бўйича қарорини эълон қилди

Жаҳон оммавий ахборот воситаларида “Челси” клуби 120 миллион евро эвазига “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олиши ҳақида ахборот тарқалди.

Бироқ, Лондон клубига яқин манбаларнинг маълум қилишича, “Челси” Криштиану Роналдуни сотиб олмаслика қарор қилган.

“Ювентус” таркибига 2018 йилда қўшилиб, қисқа муддатда Италия чемпиони ва Супер кубоги соҳиби бўлган португалиялик футбол юлдузи мавсум охирида Туринни тарк этмоқчилиги ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди.

Роналду ҳозиргача “Ювентус” таркибида 76 та учрашувда 53 та гол урди ва 14 та голли пас узатди.

Роналду ўтадиган жамоа номи ошкор бўлди (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
17/06/2020 20:32
Ranaldu endi boshqa jamoga uts uzini faoliyatiga nuqta qo‘ygan hisoblanadi. CHunku u Messi kabi klubdan klubga kuchib yuradigan futbolchilar toifasiga kirmaydi.