"Челси" сафарда очко йўқотди

Англия Премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган учрашувларга старт берилди. Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири "Челси" "Лидс" майдонига сафар қилди. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Ҳар икки жамоа вакиллари қанча ҳаракат қилмасин, гоҳ дарвозабон ва ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди, гоҳ ҳужумчилар ҳал қилувчи паллада мўлжалда адашди.

Шу тариқа, сафарда 2 очко бой берган "аристократлар" очколари сонини 50 тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвалда 4-ўринни сақлаб қолди. 1 очкони қўлга киритган "Лидс" 36 очкоси билан 11-поғонада жойлашган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+1'

    Меҳмонлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Ҳужумдаги шерикларидан қониқмаган Кристенсен олдинга ўтди. Бироқ ҳимоячилар уни тўхтатишга муваффақ бўлди.

  • 86'

    Хадсон-Одоининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 84'

    Захирадан ўйинга қўшилган Родриго ўз ўрнини Матеуш Клихга бўшатиб берди.

  • 82'

    "Арситократлар" катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Аммо бу уринишлардан наф чиқмаяпти.

  • 80'

    Каллум Хадсон-Одои Мэйсон Маунт ўрнига майдонга тушди.

  • 78'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Лидс" футболчиси дарвозага йўллади. Менди ўз ўрнида.

  • 77'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарба йўналишини Жеймс ўзгартирди. 

  • 75'

    Захирадан ўйинга қўшилган Родриго огоҳлантирилди.

  • 73'

    Меҳмонлар фаоллик намойиш этишда давом этмоқда.

  • 71'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Алиоски огоҳлантирилди.

  • 70'

    Жеймс ва Вернер майдонга тушди. Улар ўрнига Зиеш ҳамда Пулишич захирага олинди.

  • 68'

    Рюдигер билан тўқнашиб кетган Айлингга шифокорлар ёрдам зарур.

  • 66'

    Яқин масофадан берилган зарбаси ҳимояга қайтган Пулишич қайтариб юборди.

  • 64'

    "Лидс"да ўзгариш бўлади: Хариссон ўрнига Ҳелдер Коста майдонга тушди

  • 62'

    Пулишичнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

  • 60'

    Стандартдан узатилган тўпни "кўклар" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 60'

    "Лидс"да яхши имконият. Рафинья жарима майдони яқинида тўхтатилди

  • 59'

    Маунтнинг узатмасидан сўнг Пулишич зарба йўллади. Даврозабон ўз ўрнида!

  • 57'

    Хаверцга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди

  • 55'

    "Лидс" футболчисининг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди

  • 53'

    Кантенинг зарбасидан кейин "Лидс" ҳимоячилари тўпни қайтарди.

  • 51'

    Тухель шогирдлари тўпни назорат қилмоқда

  • 49'

    Жарима майдони ичидан йўлланган зарбани Менди эгаллаб олди.

  • 48'

    Лондонликлар бу бўлимда ҳам фаоллик намойиш этяпти.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Хаверцнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бўлим сўнгида "Лидс" бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди. Аммо меҳмонлар хавфни бартараф этди.

  • 42'

    Мэйсон Маунтнинг жарима майдонига етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 41'

    Хаким Зиешга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. "Челси"да стандарт вазият юзага келди.

  • 39'

    Мэйсон Маунтнинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 37'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Рюдигер дарвозага йўллади. Аммо зарба кучсиз бўлганлиги учун дарвозабонга катта қийинчилик туғдирмади.

  • 35'

    Жароҳат олган Бэмфорд ўз ўрнини Рафиньяга бўшатиб берди.

  • 33'

    Чилуэллнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда қалтис нотўғри йиқилиб тушган Бэмфордга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 30'

    Қанотдан жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилган Пулишич тўпни йўқотди.

  • 29'

    "Аристократлар" кетма-кет 2 бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 27'

    Тухель шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 25'

    Майдонда ёмғир ёқмоқда. Бу футболчилар ҳаракатига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

  • 23'

    Жожиньога нисбатан қўполлик Робертсонга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 21'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Бэмфорддан олдин ҳимоячи етиб келди ва хавфни бартараф этди.

  • 19'

    "Лидс" прессинг уюштиришни бошлади. Меҳмонлар хато қилишни бошлади.

  • 17'

    Майдон марказида иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Айлинг ва Маунт ўзаро тўқнашиб кетди.

  • 15'

    Кристенсеннинг хатосидан кейин олдинга ўтган мезбнлар жуда хавфли вазият яратди. Робертснинг зарбасидан сўнг тўп тўсиндан қайтди.

  • 11'

    Устунлик лондонликлар томонда. Бьельса шогирдлари катта қийинчилик билан ҳимояланяпти.

  • 9'

    Айлингга теккан тўп рекошет натижасида тўсинга тегди ва дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.

  • 7'

    Тайлер Робертснинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 7'

    Қанотдан етказиб берилган тўпга Хаверц бироз кучсиз зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 5'

    Лидсликлар майда фоллар орқали рақиб ҳужумларини бартараф этишга уринмоқда.

  • 3'

    Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!