"Челси" сафида сўнгги бор ким покер қайд этганди?
АПЛнинг 33-туридан ўрин олган "Челси" - "Эвертон" баҳсида "аристократлар" йирик 5:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндаги 4 та голни эса Коул Палмер урди.
Сўнгги марта "Челси" сафида Фрэнк Лэмпард бундан 14 йил олдаин покер қайд этганди. 2009/10 мавсум доирасида бўлиб ўтган "Астон Вилла"га қарши баҳсда лондонликлар 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишади.
Палмер "Эвертон" дарвозасинии 4 марта ишғол қилиши билан биргаликда АПЛ тўпурарлар пойгасида ҳам Эрлинг Холандга етиб олди. Айни пайтда иккала футболчининг ҳисобида 20 тадан гол мавжуд.
Фикрлар