“Челси”: Сени мундиалга олишмади, жамоанг қуйига тушиб кетди, энди бизга ўт!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

The Independent нашри хабарига кўра, “Челси” кутилмаганда “Вест Хэм” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жаррод Боуэнни харид қилиш имкониятини ўргана бошлади.

Жорий мавсум якунларига кўра, “Вест Хэм Юнайтед” Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қола олмади ва  Чемпионшипга тушиб кетди. Энди бу муваффақиятсизликдан кейин  клуб молиявий мувозанатни сақлаш учун тахминан 150 миллион фунт стерлинг маблағ йиғиши керак.

Шу сабабли жамоа ёзги трансфер ойнасида бир қатор етакчи футболчиларини сотишни режалаштирмоқда. Улар орасида Жаррод Боуэн ҳам бор.

“Вест Хэм” футболчи учун тахминан 50 миллион фунт талаб қилмоқда. Бироқ баъзи манбаларга кўра, 40 миллион фунтлик таклиф ҳам қабул қилиниши мумкин.

Боуэн 2020 йилдан бери Премьер-лигада ўйнаб келади ва шу вақт давомида 65 та гол урган.

“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо аввалги жамоаси – “Байер”нинг “Вест Хэм” ўртасидаги ўйинидан кейин уни ажойиб футболчи, деб атаган эди.

Бироқ жорий мавсум футболчи учун омадсиз кечди. У жамоаси билан бирга АПЛдан тушиб кетди ва Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасига ҳам киритилмади. Аввалроқ, у миллий жамоанинг ўртоқлик учрашувларида қатнашган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!