“Челси” “Сити”га гол уроладиган вунеркиндга 115 миллион тўламоқчи
“Челси” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Боруссия” футболчиси Жуд Беллингэмни трансфер қилмоқчи.
Лондонликлар 17 ёшли футболчи учун дортмундликлар сўраётган маблағни беришга тайёр. “Боруссия” раҳбарияти ёш ярим ҳимоячининг трансферини 115 миллион еврога баҳоламоқда.
Истеъддларни танлай олиш салоҳияти билан ажралиб турадиган Бундеслига клуби ўтган йили ёзда Беллингэмни “Бирмингем”дан 23 миллион евро эвазига олиб келганди. Жорий мавсумда ёш футболчи 39 та учрашувда қатнашиб, учта гол урди ва тўртта голли пас оширди.
Беллингэм Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Манчестер Сити” дарвозасини ишғол қилди. Ушбу баҳсдан кейин манчестерликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчининг иқтидорини юқори баҳолади.
Фикрлар