"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради

"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Рамирес фаолиятини ўз ватанида давом эттиради. Бразилиянинг "Палмейрас" клуби 32 ёшли футболчи билан 4 йилга мўлжалланган шартнома имзоланганлигини расман эълон қилди.

Қайд этиш жоиз, Рамирес 2016 йил аввалидан буён Хитойнинг "Цзянсу Сунинг" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!