“Челси” Стерлингни ижарага жўнатди

“Челси” матбуот хизмати ҳимоячи Дьюжон Стерлинг “Сток Сити” жамоасига ижарага жўнатилганини маълум қилди.

Чемпионшип жамоаси ҳимоячини мавсум охирига қадар ўзида ўйнатадиган бўлди.

“Аристократлар”нинг асосий таркибига кира олмаётган Стерлинг бунгача “Блэкпул”, “Уиган” ва “Ковентри” каби жамоаларга ҳам ижарага берилган эди.

Англиялик футболчи фаолияти давомида асосий жамоа учун атиги икки марта ўйин ўтказган. Шунга қарамай, Стерлинг “Челси”нинг ёшлар жамоасида асосий фигуралардан эди. 21 ёшгача бўлган футболчилар жамоасида Дьюжон 52 та учрашувда қатнашган.

22 ёшли ўнг қанот ҳимоячисининг “Челси” билан шартномаси ушбу мавсум охирида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!