“Челси” суперҳужумчи учун даҳшатли сумма тикди

“Челси” раҳбарияти бош мураббий Томас Тухелни ёзги трансферлар вақтида Эрлинг Холандни олиб келишга ишонтирмоқда. Бунинг учун Лондон клуби Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олиши шарт.

“Челси” хўжайини Роман Абрамович “Боруссия” ҳужумчисининг трансферига 130 миллион фунт ажратишга тайёрлиги айтиляпти. Норвегиялик тўпурарга кўз тикаётган бошқа клублар бу борада лондонликлар билан рақобатлаша олмайди.

Холанднинг агенти Мино Райола эса, ҳужумчининг тақдири ёзда ҳал бўлишини таъкидлаяпти. Унинг айтишича, 20 ёшли футболчига “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” каби қудратли клублар ҳам оғиз солган.

“Боруссия” эса келаси ёзда Холандни сотиб юборишдан манфаатдор. Чунки келаси йили Холанднинг шартномасидаги махсус банд кучга киради ва унга кўра, исталган клуб 65 миллион евро эвазига ўйинчини трансфер қилиши мумкин бўлади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!