"Челси" тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар вафот этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия футболи афсоналаридан бири Бобби Тэмблинг 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Собиқ ҳужумчи 1959–1970 йиллар давомида "Челси" шарафини ҳимоя қилган ва клуб сафида 370 учрашувда 202 та гол урган. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида фақатгина Фрэнк Лэмпарддан кейин иккинчи ўринда туради.

Шунингдек, Тэмблинг "аристрократлар" тарихида бир ўйинда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Форвард 1966 йилда "Астон Вилла"га қарши баҳсда 5 та гол муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!