"Челси" таркибга еттинчи ҳужумчини сотиб олмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» клуби яна бир ҳужумчи билан шартнома тузмоқда. Жамоа таркибига 35 ёшли тажрибали форвард Данни Уэлбек қўшилади. У бундан олдин ҳам «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» таркибида тўп сурган.

Журналист Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, Уэлбек «Челси» билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоламоқда. Томонлар ўртасидаги барча шартлар келишилган, битим якунлангани айтилмоқда.

Ўтган мавсумда Уэлбек Англия премьер-лигасида 13 та гол урди ва чемпионатнинг энг самарали ҳужумчилари ўнталигига кирди. Унинг келиши билан Данни клубдаги энг ёши катта футболчига айланади. Унгача «Челси» таркибида энг катта ёшдаги ўйинчи 28 ёшли Аксель Дисаси эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!