“Челси” тез "синадиган" ҳужумчига харидор

Трансферлар ҳақида асосан тўғри чиқадиган хабарларни тарқатувчи таниқли журналист Адам Ньюсон “Челси” тез орада келажакда панд бериши мумкин бўлган трансферни амалга оширишга тайёрланаётганини маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, “аристократлар” ПСВда ўйнаётган Чуквунонс Мадуэкега оғиз солмоқда. Бу ўйинчи Нидерландия чемпионатида охирги икки мавсумда 22 маротаба майдонга тушиб, атиги тўртта гол урган.

Англиялик футболчи анча ёш – 20 яшар бўлишига қарамай, жароҳатларга мойиллиги катта. “Челси” бу ҳужумчи учун 45 миллион евро сарфламоқчи бўлаётган мутахассисларни ҳайратга солмоқда.

Жорий мавсум олдидан “Челси” яна бир “нозик” футболчи – Уэсли Фофанани трансфер қилганди. Оғир жароҳатдан тузалиб, янги мавсумни “аристократлар” сафида бошлаган Фофана дарров шикастланди ва ҳозирга қадар сафга қайтгани йўқ.

“Челси” бош мураббийи Грэм Поттер Мадуэкенинг тезкорлиги ва дриблинг устаси эканига ишониб, уни Лондон клубида ўйнашини истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!