“Челси” тўртта суперҳужумчини нишонга олди
Football Transfers нашрининг маълум қилишича, “Челси” кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидиришни тўхтатгани йўқ.
Лондон клуби скаутлари ҳозирча тўрт нафар марказий ҳужумчини кузатиб бормоқда. Улардан ҳар бири жамоанинг сермаҳсуллигини ошириши мумкин.
“Челси” нишонига тушган тўпурарлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди.
Виктор Осимхен (“Наполи”; ҳозир “Галатасарой”да ижарада).
Александер Исак (“Ньюкасл”).
Жонатан Дэвид (“Лилль”).
Виктор Дьёкереш (“Спортинг”).
Бу ўйинчилар орасидан Александер Исаакни олиш имконияти юқори баҳоланмоқда. Чунки “қарғалар” швед ҳужумчиси билан янги шартнома бўйича келишувга эришолмади. Бу ҳолатда ёзда ўйинчи сотиб юборилади.
Фикрлар