Ўзбекистон Шимолий Кореядан деярли барча жабҳаларда ортда эди

"ЖЧ-2026" саралаши учинчи босқичининг 6-туридан доирасидаги КХДР - Ўзбекистон баҳси якунига етди.

Лаосда бўлиб ўтган мазкур баҳсда ҳамюртларимиз минимал 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Беллашувдаги ягона голга Аббосбек Файзуллаев 44-дақиқада муаллифлик қилди. 83-дақиқада Умар Эшмуродов қўл билан ўйнагани учун қизил карточка билан жазоланди ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди.  Посбонимиз Ўткир Юсупов эса мазкур 11 метрлик зарбада ажойиб сейв амалга оширди.

Шу тариқа, футболчиларимиз муҳим 3 очкони қўлга киритди ва очколар сонини 13тага етказиб қўйди.м

Шундай бўлса-да, термамиз футболчилари беллашувда бир қатор факторларда раққибдан сустроқ ҳаракат қилди. Умумий зарбалар борасида деярли тенглик кузатилган бўлса (15-16), аниқ зарбалар борасида икки терма ҳам бир хил кўрсаткич қайд этди (2-2). 

Тўп назорати борасида корейслар сезиларли устунликка эга бўлди - 59-41. Бундан ташқари, паслар аниқлигида ҳам рақибларимиз яхшироқ эди (76-69). 

Қуйидаги учрашув статистикаси билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!