Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Челси» бош мураббий Томас Тухель билан амалдаги шартномани узайтиради.

Манбанинг хабарига кўра, немис мутахассиси Лондон клуби билан 2023 йил июнгача шартнома имзолайди. Шартномада келишувни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам кўрсатилган.

Қайд этилишича, Тухель яқин кунларда «Челси» раҳбарлари билан учрашиб, ҳужжатларни имзолайди. Мураббий ва клуб раҳбарияти аллақачон ёзги трансферлар масаласини муҳокама қилишни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Тухелнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2022 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Тухель “Челси”ни 2021 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа жорий мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди ва АПЛни 4-ўринда якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар