
"Челси" Тюрамни сотиб олишга тайёр, аммо битта муаммо бор
“Челси” клуби “Боруссия” Мюнхенгладбах ҳужумчиси Маркус Тюрамни сотиб олишга тайёр. Аммо, журналист Флориан Плеттенбергга кўра, потенциал келишув йўлида битта муаммо бор.
Гап шундаки, Тюрамнинг ўзи мавсумлар оралиғида «Боруссия»ни тарк этишни истамаяпти. Франциялик футболчи мавсумни немис клубида якунлаб, кейин эркин агент сифатида кетишни истамоқда. Балки “Челси” яқин орада унинг бу ниятини ўзгартиришга ҳаракат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тюрам Бундеслиганинг жорий мавсумида рақиб дарвозасига 10 та гол урди. Унга «Барселона» ва «Интер» ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо бу клублар футболчини қишда эмас, ёзда эркин агентга айланганда қўлга киритмоқчи.
Фикрлар