"Челси" УЕФА Суперкубогида мағлуб бўлиш бўйича "Реал" ва "Бавария"га тенглашиб олди. Бироқ, "Барселона"нинг натижаси унданда ёмон

Хабарингиз бор кеча Истанбулда “Ливерпуль” ҳамда “Челси” клублари ўртасида УЕФА Суперкубоги учун баҳси бўлиб ўтди ва унда пенальтилар сериясига кўра мерсисайдликлар ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, шу тариқа “аристократлар” шу тариқа 3-марта ушбу мусобақада имкониятни бой беришди. Бунгача улар 2013 йил “Бавария”га ва 2012 йил “Атлетико”га ютқазиб қўйишган эди.

Таъкидлаш керакки, “Челси” УЕФА Суперкубогида ютқазиш бўйича “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Бавария” ва “Порту”га тенглашиб олди. Бу борадаги энг ёмон кўрсатгич эса “Барселона” ва “Севилья”га тегишли. Ушбу жамоалар 4 мартадан Суперкубогни қўлдан бой беришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!