
“Челси” устозини жаримага тортишди
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте АПЛ доирасида “Суонси Сити”га қарши баҳсда майдондан четлатилган эди.
Шу муносабати билан Англия Футбол Ассоцияцияси италиялик мутахассисни 8 минг фунтга жаримага тортди. Конте ҳам бу жазога рози бўлди.
Қайд этиш жоиз, Англия ФА Контени дисквалификация қилгани йўқ.
Фикрлар