“Челси” ва “Арсенал”да ўйнаган ҳужумчи Италиядан қўним топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг “Милан” клуби Лондоннинг “Челси” ва “Арсенал” клубларининг собиқ ҳужумчиси Омари Хатчинсонни трансфер қилганини эълон қилди.

Италия клубининг расмий сайти хабар беришича, 22 ёшли вингер Англиянинг “Ноттингем Форест” клубидан бир йиллик ижара асосида кўчиб ўтган.

Хатчинсон янги жамоада 20-рақамда ўйнайди.

Аввалроқ Ямайка терма жамоаси футболчиси бўлган Хатчинсоннинг ижараси “Милан”га тўрт миллион еврога тушиши, ҳужумчини сотиб олиш опцияси эса 40 миллион еврога етиши хабар қилинган эди.

Хатчинсон бир йил аввал “Ипсвич”дан “Ноттингем Форест”га кўчиб ўтган эди. Ундан аввал эса 2023 йилда “Арсенал” академиясидан “Челси”га ўтган ва ушбу клубда ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!