“Челси” ва “Арсенал”га “Наполи” футболчиси керак

Англиянинг The Daily Mail нашри тарқатган хабарига кўра, Лондоннинг “Челси” ва “Арсенал” клублари “Наполи”нинг марказий ҳимоячиси Калиду Кулибалини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ҳар икки клуб вакиллари ҳам сенегаллик футболчининг трансферини ЖЧ-2018га қадар имзолашга ҳаракат қилмоқда. Сабаби жаҳон чемпионатидан сўнг унинг трансфер нархи ошиши кутилмоқда. Агар “Наполи” Италия чемпионатида ғолиб чиқадиган бўлса, ўз футболчисини сотмаслиги мумкин.