Челси" ва "Манчестер Юнайтед" талашган футболчини саудияликлар илиб кетмоқда

АПЛнинг икки гранд клублари "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Брентфорд" ҳужумчиси Иван Тонейни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бир нечта манбаларнинг хабарига кўра, икки жамоа ҳам ўйинчи билан музокараларга жиддий киришган.

Аммо Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби футболчига катта миқдорда маош таклиф қилган. "Брентфорд" ҳам, футболчи ҳам бу таклифга қарши эмаслигини билдирган. Ҳозирда унинг трансфермаркт порталидаги нархи 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, 28 ёшли англиялик футболчи "Брентфорд" клуби сафида умумий 141 та ўйинда иштирок этиб, 72 та гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!