"Челси" ва "Вильярреал" ўртасидаги УЕФА Суперкубоги баҳси қачон ва қаерда ўтказилиши эълон қилинди

2021 йилги УЕФА Суперкубоги қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумот берилди.

“Челси” расмий сайтининг хабар беришича, ушбу учрашув Шимолий Ирландия пойтахти ҳисобланган Белфаст шаҳрида бўлиб ўтади. Беллашув 11 август куни “Виндзор Парк”да ўтказилади.

Суперкубок учун Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган “Челси” ва Европа лигасида зафар қучган “Вильярреал” ўзаро баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги УЕФА Суперкубоги Будапештдаги “Ференца Пушкаш” номли стадионда ўтказилган ва унда “Бавария” “Севилья” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!