«Челси» ва яна тўртта АПЛ клуби Престианнига кўз тикди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бенфика»нинг ёрқин вингери Жанлука Престианни яқин вақтларда Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин.

Манба маълумотига кўра, 20 ёшли аргентиналик футболчига «Челси» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Престианни янги мавсумни жуда фаол бошлади ва шу орқали инглиз клублари скаутларининг эътиборини тортди. Аммо «Челси»дан ташқари, уни ўз сафига қўшиб олиш истагида бўлган клублар рўйхатида «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл» ва «Брайтон» ҳам бор. Шу билан бирга, ҳозирча расмий таклифлар ёки аниқ музокаралар қайд этилмаган.

Хабарларга кўра, айнан шу қизиқишлар фонида «Бенфика» Престианни билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Лиссабон клуби шундай йўл билан Англия жамоаларининг босими ва эҳтимолий трансфер уринишларини камайтиришни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Престианни барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 12 учрашувда майдонга тушди, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!